Манзилимиз
Ёпиш
  • Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй
  • Мўлжал: Навоий шаҳар электр тармоқлари
  • Почта индекси: 210100
  • Иш вақти: 09:00 - 18:00
  • Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 09:00 - 16:00
  • Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
  • Алоқа рақами: (+99879) 224-50-43, факс: (0-436) 224-64-33
  • Ишонч телефони: (0-436) 224-64-33
  • Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович
  • E-mail: yermulkkadastr@nv.uz

"Yergeodezkadastr" davlat qo‘mitasi raisi fuqarolar bilan teleko‘prik orqali muloqot qiladi

Янгиликлар

O‘zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri bo‘yicha Davlat qo‘mitasi raisi Abdushukur Abdullayev shanba kunlari fuqarolar videoqabulini amalga oshiradi.

Qo‘mita matbuot xizmatining xabar berishicha, ilk teleko‘prik 1 iyul kuni bo‘lib o‘tadi. Ular Qoraqalpog‘iston, viloyatlar va Toshkent shahri yer resurslari va kadastr davlat korxonalari orqali soat 10:00 dan 12:00 gacha amalga oshiriladi.

Teleko‘priklar natijalari haqidagi ma’lumot qo‘mita sayti va ijtimoiy tarmoqlarda e’lon qilib boriladi.

Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди.

Тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан оширишга доир комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилди.

Туман ва шаҳарларда ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (бундан буён – «ягона дарча» марказлари) томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ошкоралигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур соҳада амалга оширилган ишларнинг таҳлили тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, «ягона дарча» марказларини самарали бошқариш, улар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда тизимли ёндашувни ҳамда уларнинг бошқа давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини белгилаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда жойларда халқ билан бевосита мулоқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг «ягона дарча» марказларини туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш «ягона дарча» марказлари томонидан амалга оширилиши белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

«ягона дарча» марказларининг фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, шу жумладан уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, «ягона дарча» марказлари ходимларининг малакасини ошириш;

«ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатишда ваколатли органлар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш, уларнинг раҳбарларига аниқланган қонунбузарликлар, бундай ҳолатларга олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

«ягона дарча» марказлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича фаолияти самарадорлигини, ушбу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилишини тизимли таҳлил қилиш;

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, «ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (бундан буён – Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат хизматлари, шу жумладан «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган ташкилий, ҳуқуқий ва бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ишлар ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;

соҳадаги муаммоларни аниқлаш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалий чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан бундай чора-тадбирларни жойларда халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш орқали кўриш.

Республика комиссияси икки ҳафта муддатда:

Республика комиссияси фаолиятининг тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарларда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларни (бундан буён – ҳудудий комиссиялар) тузсин ва уларнинг фаолиятини ташкил этсин.

Ҳудудий комиссияларга тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари раҳбарлик қилиши белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таркибида штат бирликлари умумий сони доирасида Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси негизида Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса тегишинча унинг бўлимлари тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари Республика комиссияси ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи этиб белгилансин.

Қуйидагилар:

2017 йилда фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвали 2-иловага мувофиқ;

2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда 2017 йилда фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвалини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини;

икки ой муддатда 2018-2020 йилларда фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини;

2017 йил 1 сентябрга қадар 2018-2020 йилларда фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

2 ва 3-иловаларда белгиланган, фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини жорий этишга доир тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.

Берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси доирасида олиш имкониятини яратиш йўли билан «ягона дарча» марказлари орқали қоғоз шаклида бериладиган махсус бланкалардаги рухсатнома ва лицензияларни мажбурий расмийлаштириш талаби 2018 йил1 январдан бошлаб бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2017 йилнинг I чорагида қуйидагиларни таъминлайдиган «Лицензия» ахборот тизимлари комплексини ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

«ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензиялар (бундан буён – рухсатнома ва лицензиялар) олиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;

тадбиркорлик субъектлари учун қулай шаклда рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисида электрон шаклда ариза бериш имкониятини яратган ҳолда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларини автоматлаштириш;

тадбиркорлик субъектлари «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича қаерда ва қай тарзда мурожаат қилганидан қатъи назар, рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг бориши ва натижасини кузатиш имконияти;

рухсатнома ва лицензиялар реестрларидан маълумот олиш имконияти.

2-иловада кўрсатилган, «ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатаётган ваколатли органлар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини белгиласин ҳамда эскирган ва замон талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва маълумотларни тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиш тўғрисидаги талабларни бекор қилишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритилсин;

белгиланган муддатлардан бошлаб Жадвалга киритилган давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни тўғридан-тўғри тадбиркорлик субъектларидан қабул қилиш амалиётини бекор қилинсин;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир тизимли чора-тадбирлар кўрсин.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар ҳамда «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимлар ҳажмининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар «ягона дарча» маркази фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номига очилган махсус шахсий ҳисобрақамга ўтказилиши ҳамда келиб тушаётган маблағлар «ягона дарча» марказларини сақлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилиши белгилансин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «ягона дарча» марказларининг давлат мулки бўлган барча бино ва иншоотларини, уларга тегишли асбоб-ускуналар, ҳужжатлар ва бошқа мулк Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига белгиланган тартибда текин тақдим этилишини таъминласин. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш.Мирзиёев

2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Янгиликлар

2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар

Ушбу Низом 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан (кейинги ўринларда хатлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимига ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;

хатлов — кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни топиш ва аниқлашга қаратилган, уларнинг миқдори, сифати ва ҳуқуқий ҳолати тўғрисида ахборот олиш учун амалга ошириладиган кадастр чора-тадбирлари мажмуаси;

кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва изланишлар, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолаш ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;

кўчмас мулк объектлари — жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорлар;

дала ишлари — ишчи гуруҳ томонидан уларнинг доимий иш ўрни бўлган бинодан ташқарида бажариладиган дала ишлари;

ҳуқуқ эгаси — битим асосида ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуққа эга жисмоний ва юридик шахс;

ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш — ерлардан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш;

ўзбошимчалик билан қурилган иморат — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа иморат, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк;

Қуйидагилар хатловнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорларнинг эгаларини, улардан фойдаланувчиларни, уларнинг ижарачилари ва мулкдорларини ҳамда улар эгаллаб турган ер участкаларининг майдонларини, бино ва иншоотларнинг ҳажмини, дарахтларнинг турлари ва сонини аниқлаш;

кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасида тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш;

ўзбошимчалик билан эгалланган ва қурилган иморатларни аниқлаш;

ер эгалиги, ердан фойдаланиш ва ижара соҳасида ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш;

мол-мулк солиғини ва ер солиғини ҳисоблаш учун солиққа тортиш объектларини тўлиқ ҳисобга олишни таъминлаш;

Маълумотларни йиғиш, ишлов бериш механизмини стандартлашни ҳисобга олиш ва кадастр ахборот тизимини яратиш;

давлат ҳокимияти органларини кўчмас мулк объектлари тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот билан таъминлаш.

Хатловдан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (кейинги ўринларда Давлат корхонаси деб аталади), архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси), давлат солиқ инспекцияси, ички ишлар бўлими ва тегишли шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини кенгаши вакилларидан иборат таркибда тузиладиган дала ишларини бажаруви ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан бажарилади. Ишчи гуруҳга Давлат корхонаси вакили раҳбарлик қилади.

Ишчи гуруҳ хатлов жараёнида мазкур Низомда белгиланган тартибда кўчмас мулк объектларини текшириш, ер участкасини суратга олиш, бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички ўлчамларини ўлчаш, кўп йиллик дарахтларнинг турларини ва сонларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан фойдаланилаётган, шу жумладан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ва кадастр ҳужжатлари бўлмаган кўчмас мулк объектлари хатлов объекти ҳисобланади.

II боб. Хатловни ўтказиш тартиби

Хатловни ўтказиш учун қуйидагилардан иборат бўлган тайёргарлик ишлари амалга оширилади:

Давлат корхоналари идора архивида мавжуд бўлган маълумотларни, кадастр йиғмажилдларини, бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларини бериш бўйича материалларни ва ҳужжатларни йиғадилар;

архив маълумотлари натижалари бўйича асосий қидириш маълумотларини (ушбу қарор қабул қилинган йил, ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг номи, ер участкасининг жойлашган жойи (манзили) ҳамда ер участкасини олган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг тўлиқ номини кўрсатган ҳолда ер участкаларини бериш тўғрисида қарорлари бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузадилар ва у тегишли давлат архивларига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилингандан кейин олинган ер участкалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонуни амал қилган даврда (1990 йил 20 июнь — 1998 йил 1 июль) олинган ер участкалари бўйича ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари ва ундан олдинги йилларда олинган ер участкалари бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар, қишлоқ (овул) Кенгашлари ижроия қўмитасининг қарорларини қидириш учун юборилади;

архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) идоравий архивларида мавжуд бўлган бино ва иншоотларни қуриш учун берилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни йиғадилар ва кейинчалик уларнинг ихтиёрида бўлган ҳужжатларни Давлат корхоналарига тақдим этадилар;

туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ўзларининг кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини Давлат корхоналари базасидаги маълумотлар билан солиштирадилар. Солиштириш натижаси бўйича Давлат корхоналарига уларнинг идоравий архивларида ва электрон базасида бўлмаган кўчмас мулк объектларининг рўйхатини ҳамда кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг — солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамини тақдим этадилар;

туманлар (шаҳарлар) давлат архивлари, рўйхатлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида Давлат корхоналарига қоғоз ва электрон шаклда архивда мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини бериш тўғрисида давлат ҳокимияти органларининг, ўзини ўзи бошқариш органларининг, халқ депутатлари туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) Кенгашлари ижроия қўмиталарининг (ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами) қарорлари ёки улар томонидан қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги қарорлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Қидириш маълумотлари қисман берилган ёки берилмаган тақдирда давлат архивлари Давлат корхоналари талабларининг тематик талабларни бажариш мақсадида белгиланган тартибда бажарилишини таъминлайдилар;

Давлат корхоналари Ишчи гуруҳ аъзоларидан маълумотлар олингандан сўнг беш кун мобайнида идоравий архивда мавжуд бўлган материалларнинг мазкур Низом талабларига жавоб беришини таҳлил қиладилар ва кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини ҳамда алоҳида кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилмайдиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузадилар.

Тайёргарлик ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларига тушадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Давлат корхоналари хатлов ўтказиш ишлари бошланишидан аввал икки ҳафтадан кечиктирмай тегишли маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тақдим этадилар.

Тегишли маҳаллаларнинг фуқаролар йиғини кенгашлари:

хатловдан ўтказиш бошланишидан олдин ўн кундан кечиктирмай жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантиради;

бир ҳафта мобайнида Давлат корхоналарига тегишли маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида мавжуд бўлган маълумотлар бўйича кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотларини) тақдим этадилар;

жисмоний шахсларнинг рўйхатини олгандан сўнг ўн кун мобайнида кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган узоқ муддат мобайнида йўқ бўлган жисмоний шахсларнинг рўйхати Давлат корхоналарига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.

Олинган маълумотлар бўйича алоҳида рўйхатга киритилган хатловдан ўтказиладиган кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади.

Ишчи гуруҳ хатлов ишлари бошланган кундан бошлаб икки кун мобайнида объектга чиқиб қуйидагиларни аниқлайди:

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгасининг маълумоти бўйича ёки Давлат корхонаси ихтиёрида бўлган маълумотлар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳужжатларнинг мавжудлигини, унинг номини, берилган санасини ва рақамини), ер участкасига, бинога, иншоотга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини (кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ва рақами ҳамда ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси);

кўчмас мулк объектининг жойлашган жойи (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла, кўча, уй, корпус, хонадон рақами);

ер участкасининг умумий майдони, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича ҳамда ер участкасини суратга олиш ва майдонини ҳисоблаш натижалари бўйича ўзбошимчалик билан эгалланган ерларнинг майдони;

бино ва иншоотларнинг умумий майдони қайта қурилган ва қўшимча қурилган иморатларни ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги текширув маълумотлари бўйича;

дарахтларнинг турлари ва сони;

бино ва иншоотларнинг қурилган йили, шартнома бўйича қурилишнинг бошланиши ва тугалланиши, агар ушбу ҳужжат бўлмаса — жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлари бўйича;

ер участкасининг, бино ва иншоотнинг фойдаланиш мақсади — амалдаги фойдаланилиши бўйича;

деҳқон хўжалигининг мақоми (юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмасдан) — деҳқон хўжалигини ташкил этиш ҳақида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бўйича;

қишлоқ жойларда яшаётган оиланинг хўжалик юритиш шакли (шахсий ёрдамчи хўжалик ёки юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки ташкил этмасдан тузилган деҳқон хўжалиги), деҳқон хўжалигига айлантирилган бўлса, деҳқон хўжалигининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган реестр рақами ва санаси — жисмоний шахсда мавжуд бўлган ҳужжатлар бўйича;

аҳоли пунктларидан ташқарида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини юритиш учун илгари берилган ер участкасининг мавжудлиги (ер участкасининг майдонини аниқлашда ушбу участкани бериш тўғрисидаги қарор асос қилиб олинади, шунингдек ер участкасини суратга олиш ва майдонини ўлчаш бўйича);

қўшни ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари билан низолар борлиги — жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлари бўйича ва қўшни ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва мулкдорларидан сўров йўли билан;

бино ва иншоотларнинг ҳажми — уларни ташқи томонидан ўлчаш йўли билан;

ҳар бир қаватдаги алоҳида хоналарнинг ўлчами — ички ўлчов йўли билан;

бино ва иншоотларнинг конструктив қисмларининг ҳолати;

бинонинг муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлиги;

алоҳида хоналарнинг абриси тузилади (хоналарнинг ўлчов ҳажмларини кўрсатган ҳолдаги хомаки чизмаси).

Хатловни ўтказишда ер участкасининг 1:2000 масштаб бўйича белгиланган тартибда кадастр сурати олинади. Планда барча бино ва иншоотлар, ер турлари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг (мавжуд бўлса) чегараси акс эттирилади. Ер участкасини кадастр суратига олиш учун алоҳида тўлов ундирилмайди. Хатловни ўтказиш бўйича дала ишлари тугаллангандан кейин мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилади. Далолатнома Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий эгаси бўлган шахс ёки тилхат бўйича унинг вакили бўлган шахс томонидан имзоланади ва Давлат корхонасининг раҳбари томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси жисмоний ва юридик шахсга топширилади, иккинчиси — Давлат корхонаси вакилида туман (шаҳар) бўйича хатлов материалларини умумлаштириш учун қолдирилади. Далолатномага ишнинг ижрочиси, ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори томонидан имзоланган ер участкасининг плани илова қилинади. Кадастр йиғмажилдлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган миқдорда тегишли жисмоний ва юридик шахслар маблағлари ҳисобига ўтказилади.

Тегишли маҳаллалар фуқаролар йиғини кенгашлари маълумотлари бўйича эгалари номаълум ёки узоқ муддат мобайнида йўқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов ишлари мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган маблағлар ҳисобига бажарилади.

Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Хатлов ўтказишда ер участкаларининг чегаралари ва майдонлари, бино ва иншоотларнинг қайта қуриш, ёнма-ён қуриш, қўшимча объектларни қуриш ва шу кабилар натижасида техник параметрлари ўзгарганлиги аниқланганда, улар мавжуд кўчмас мулк объектлари кадастр йиғмажилдига белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда ҳисобга олинади. Далолатнома икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси жисмоний ва юридик шахсга топширилади, иккинчиси — Давлат корхонаси вакилида қолади. Мавжуд материалларда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлар етишмаган тақдирда, мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган маблағлар ҳисобига кўчмас мулк объектларини жойида текшириш йўли билан етишмаган маълумотларни йиғиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Хатлов натижаларидан норози бўлган жисмоний ва юридик шахс — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси туман (шаҳар) ҳокимига ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.

III боб. Хатлов натижаларини умумлаштириш, кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш

Давлат корхоналари томонидан хатлов натижалари бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Кўчмас мулк объектларининг хатлов маълумотлари бўйича йиғма жадвал тузилади. Давлат корхонаси томонидан тайёрланган хатлов натижалари Ишчи гуруҳ томонидан пухта таҳлил қилинади ва ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бузиш ёки уларни мулк ҳуқуқи билан сақлаб қолиш, ер участкаларининг майдонларини қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар билан мувофиқлаштириш масалаларини ҳал қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш масалаларини кўриб чиқадилар.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш тўғрисидаги маълумотларни, бино ва иншоотларни тегишли рухсатсиз, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қайта ихтисослаштириш ва қайта қуриш ҳолатлари кўриб чиқилади ва таҳлил қилинади, кейинчалик ўзбошимчалик билан қурилган иморатларнинг зарурлиги ёки бузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган таклифлар тақдим этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига ҳуқуқларини белгилаш масалалари бўйича таклифларни тайёрлашда, уларни кўриб чиқишда ва ҳал қилишда Ишчи гуруҳ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда Комиссиялар деб аталади) ва туман (шаҳар) ҳокимлари қуйидаги қоидаларга амал қилишлари зарур:

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, қурилишдан бўш бўлган ер участкалари, ушбу ер участкаларини уларни олдинги эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорларига қайтиб бериш ёхуд бошқа жисмоний ва юридик шахсларга бериш имкони бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу ер участкаларида қилинган сарф-харажатлар қопланмаган ҳолда олиб қўйилади;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида бино ва иншоотлар қурилган ҳолатларда ҳар бир жисмоний ва юридик шахс бўйича иморатни ўзбошимчалик билан қуриш ҳолатлари ўрганилади ҳамда бино ва иншоотлар бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини бузиб, уларга белгиланган тартибда берилган ер участкаларида, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига мувофиқ уларни бузиш тўғрисида судларга даъво аризаси киритиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинади;

қишлоқ жойларда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари, уларни олиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жисмоний шахсларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилиши мумкин, меъёридан ортиқча эгаллаб олинган ер участкалари эса — Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46-моддасига мувофиқ вақтинчалик фойдаланишга ёки ижарага якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик юритиш учун берилиши мумкин;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний ва юридик шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида қуриладиган иморат учун берилиши мумкин;

ушбу мақсадлар учун белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўн беш йил мобайнида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний ва юридик шахслар томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ Комиссия томонидан ушбу жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлиши кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ёки халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари (Қорақалпоғистон Республикасида — Жўқорғи Кенгес) қарорлари билан қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг бир қисмлари шаҳар ва шаҳарчалар чегарасига киритилган ҳолатларда, жисмоний шахсларга деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун илгари берилган ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ўша ер участкалари жойлашган ҳудудларда қайта қурилиш амалга оширилгунга қадар илгари белгиланган тартибда берилган миқдорда жисмоний шахсларнинг фойдаланишида қолдирилади;

жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун бошқа ҳуқуқларда ва тартибда олинган ёки уларга ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар сақлаб қолинмаган бўлса, ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 19-моддасига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади;

жисмоний шахс томонидан бир неча уй-жой сотиб олинган ёки бошқа уй-жой мерос бўлиб қолган бўлса, унга ушбу уй-жойлар жойлашган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ўтади ва жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ ушбу уй-жойлар эгаллаган барча ер участкалари бириктириб берилади.

Хатловни ўтказиш жараёнида туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан расмийлаштирилмаган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан ерларни ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш оқибатларининг юзага келишини инобатга олган ҳолда фойдаланилиши мумкин.

Ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш ёки уларни жисмоний ва юридик шахсларда мулк ҳуқуқи билан сақлаб қолиш масалаларини ҳал қилиш бўйича тайёрланган таклифлар Комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва олиб қўйиладиган ер участкалари мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бино ва иншоотлари бузиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган амалда фойдаланилаётгани бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида ер участкалари бериладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;

якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер участкалари амалда фойдаланилаётгани бўйича умрбод мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан бериладиган жисмоний шахсларнинг рўйхати;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида барпо этилган бино ва иншоотлари мулк ҳуқуқи билан уларга тегишли деб эътироф этиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;

ер участкалари якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун бериладиган жисмоний шахсларнинг рўйхати.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан белгиланган мақсадларда ва давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган майдонлар доирасида фойдаланилаётган ер участкалари тайёрланган таклифларда акс эттирилмайди ва туман (шаҳар) ҳокимнинг қарори билан тасдиқланмайди.

Таклифлар Комиссияга алоҳида аҳоли пунктларида, қишлоқларда, овулларда ёки маҳаллаларда хатлов ишлари тугаллангач тақдим этилади.

Комиссия материалларни олган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида тақдим этилган таклифларни жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир кўчмас мулк объекти бўйича кўриб чиқади, таклифларнинг асосланганлигини ўрганади, шубҳа туғилганда — қўшимча ахборот беришни таклиф қилади, зарур ҳолатларда таклифларга ўзгартиришлар киритади. Мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилаган жисмоний ва юридик шахсларнинг якуний рўйхати Комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Туман (шаҳар) ҳокими тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва улар ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан асосланган бўлса, беш кун мобайнида ўзининг қарори билан тасдиқлайди. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини тартибга солиш бўйича қарорларни амалда бажарилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар ҳам назарда тутилади. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки материалларни судга бериш учун асос ҳисобланади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Хатлов ўтказилган ҳар бир кўчмас мулк объекти бўйича белгиланган тартибда кадастр йиғмажилди тайёрланади, у хатлов натижалари тасдиқлангандан кейин туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкалари бериш ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги қароридан кўчирмалар билан тўлдирилади. Кадастр йиғмажилди Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ягона маълумотлар базасига киритиш учун электрон-рақам шаклига айлантирилади. Хатлов натижалари бўйича кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди икки нусхада тайёрланади, унинг бир нусхаси ҳуқуқ эгасига, иккинчиси — хатлов ишларини бажарган Давлат корхонаси архивида сақланади. Хатлов ишлари тугаллангач ва туман (шаҳар) ҳокими томонидан тегишли қарор қабул қилингач мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларнинг хатловдан ўтказиш натижалари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича амалга оширилган чораларнинг йиғма жадвали тузилади ва ўн кун мобайнида қоғоз ва электрон кўринишда туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилади. Хатлов натижалари туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан сўнг ўн кун мобайнида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш тўғрисида ҳисобот тузилади, ҳисобот Давлат корхонаси раҳбари томонидан имзоланади ва корхонанинг архивида сақланади. Ҳисоботда қуйидагилар мавжуд бўлади:

тушунтириш хати;

Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилган таклифлар;

Комиссиянинг баённомаси;

туман (шаҳар) ҳокимининг хатлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси;

кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш натижаларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича йиғма жадвал.

Хатлов натижасида ҳар бир кўчмас мулк объекти тўғрисида олинган маълумотлар кўчмас мулк объектларини автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш учун ягона маълумотлар базасига киритилади.

IV боб. Якунловчи қоидалар

Ер участкаларига, бино иншоотларга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказмаган жисмоний ва юридик шахслар ер участкалари жойлашган жойдаги Давлат корхоналарига (тадбиркорлик субъектлари буюртмани «ягона дарча» марказларига беришади) ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун буюртма беришлари зарур. Кадастр йиғмажилди хатлов материалларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади. Давлат корхоналари хатлов ишлари тугаллангандан кейин ягона маълумотлар базасини янгилаш ва кўчмас мулк объектларининг кўрсаткичларида юз берган ўзгаришларни ҳисобга олиш чораларини кўрадилар. Хатлов бўйича бажариладиган ишларнинг сифати юзасидан назоратни Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари амалга оширадилар. Хатловни ушбу Низом нормаларини бузган ҳолда амалга оширганлик учун тегишли Давлат корхоналарининг ходимлари, Ишчи гуруҳ ва Комиссия раҳбарлари ва аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ер участкаларига белгиланган ҳуқуқлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларига бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш масалалари бўйича асосланмаган қарорлар қабул қилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Хатлов масалалари бўйича низоларни кўриб чиқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ва юридик хизматлар фаолиятидаги ўзгаришлар 26 январь куни Адлия вазирлигида бўлиб ўтган анжуманда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анжуманда қайд этилганидек, юридик хизмат ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган ташкилотда албатта барча ишлар қонун талаблари асосида олиб борилади. Ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади. Лекин амалда бу хизматлар зиммаларидаги масъулиятини тўлақонли бажара олмаётгани сир эмас.  

Юридик хизмат ходимларининг моддий таъминот даражаси ҳам мазкур соҳага олий юридик маълумот ва амалий тажрибага эга юқори малакали кадрларни жалб қилишга тўсқинлик қилган. Бу эса юридик хизматлар ишининг сифатига салбий таъсир ўтказиб келгани бор гап. Буни қуйидаги рақамлар ҳам тасдиқлайди. Айни пайтда давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат штат бирликлари сони 3,3 мингдан ортиқ бўлса-да, амалда фаолият юритаётган юристлар сони қарийб 2,6 минг нафарни ташкил этади. 

Давлат раҳбари қарорида ҳам юридик хизматларни ташкил этишда тартиб йўқлиги ва улар штат бирликларида нормативлар мавжуд эмаслиги таъкидлаб ўтилган. Юридик хизматлар томонидан ҳуқуқларнинг амалиётга мослигини ўрганиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш бўйича самарали ишлар олиб борилмаган. Мазкур соҳадаги ишлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар томонидан аниқланган камчиликлар ва қонун бузилишларини бартараф этиш бўйича чораларни амалга ошириш лозимлигини кўрсатди.

Президентнинг юридик хизматлар фаолиятини яхшилаш тўғрисидаги 19 январда қабул қилинган қарори давлат органларидаги юристлар ролини оширади. Эндиликда буйруқлар, қарорлар, шартномалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда юридик хизматлар томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Юридик хизматларнинг давлат органлари қарорлари бўйича жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва эркинликларига таъсир кўрсатувчи хулосасининг олиниши мажбурий қилиб белгиланди.

Давлат органларида юридик хизмат ходимларини ишга тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш учун мажбурий тартибда адлия органлари билан келишиш шарт.

Ҳужжатда юридик хизматлар ходимлари моддий рағбатлантирилиши ҳам белгиланган. Ҳар бир чоракда улар судда ёки судгача тартибда давлат органлари фойдасига ундирилган маблағларнинг 5 фоизи миқдорида мукофотланади. Бундан ташқари, уларнинг мансаб тоифаларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қўшимча ойлик иш ҳақи белгиланади.

Юридик хизмат ходими сифатидаги фаолият бошқа давлат органлари, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи тузилмаларга ўтилганда, иш стажига синф унвони ва хизмат қилган йиллар учун қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаб бериш учун ҳисобга олинади.  Мазкур мутахассислик бўйича уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган юридик хизматлар ходимлари амалиётдан ўтмаган ҳолда адвокатлик лицензиясини олиш бўйича малака имтиҳонида иштирок этишлари мумкин.

БЎЛИМЛАР