Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Навоий вилоят Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси

    27-02-2015, 12:54, 2542, Фаолиятимиз ҳақида, ,

    Навоий вилоят Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси1. Навоий вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошкармаси (бундан кейин “Бошкарма” деб аталади) ердан самарали фойдаланиш ва ер муносабатларини тартибга солишни бошкариш бўйича “Ергеодезкадастр” давлат кўмитасининг худудий бўгини хисобланади, ўз фаолиятида “Ергеодезкадастр” давлат кўмитасига бўйсунади.
    2. Бошкарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва конунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг карорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, карорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари ва фармойишларига, топширикларига хамда ушбу Низомга, бошка конун хужжатларига, шунингдек “Ергеодезкадастр” давлат кўмитасининг буйруклари, карорлари ва фармойишларига амал килади.
    3. Бошкарма “Ергеодезкадастр” давлат кўмитасининг ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият кўрсатаётган худудда амалга оширувчи давлат органи-юридик шахс хисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган мухрга, махсус бланкларига, банкларда хисоб ракамларига эга бўлади.
    Навоий вилоят Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси4. Бошкарма ўз фаолиятини махаллий давлат хокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошка ташкилотлар билан ўзаро хамкорликда олиб боради.
    5. Бошкарманинг моддий техника таъминоти, шунингдек ходимлар мехнатига хак тўлаш давлат бюджети маблаглари хамда конунда такикланмаган бошка манбалар хисобидан амалга оширилади.
    6. Бошқарманинг манзили: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
    7. Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
    - ер ресурсларидан окилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни ва ерларнинг баъзавий ва даврий мониторингини юритиш бўйича ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишни таъминлаш;
    - тупрок унумдорлигини ошириш, мавжуд ерлардан окилона фойдаланиш ва уларни мухофаза килишга доир дастурларни ишлаб чикиш ва амалга ошириш;
    - ерлардан фойдаланиш ва мухофаза килиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
    - бошкарув органлари ва махаллий давлат хокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш сохасидаги фаолиятини мувофиклаштириш;
    - давлат ер кадастри хамда бино ва иншоотлар кадастрини юиритишни мувофиклаштириш хамда назоратини олиб бориш;
    - давлат кадастрлари ягона тизимига (ДКЯТ) киритиладиган маълумотларни белгиланган тартибда тайёрлаш ва юкори ташкилотига такдим килинишини ташкил килиш; - конун хужжатларида белгиланган бошка вазифаларни амалга ошириш.
    8. Бошкарма ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун куйидаги функцияларни амалга оширади:
    - ер муносабатларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, ерлардан окилона фойдаланиш ва мухофаза килишга каратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди;
    - кўмита тизимдаги корхона ва ташкилотлар томонидан давлат бюджети маблаглари хисобига ушбу вилоят худудида бажариладиган ер тузиш ва ер кадастри, геодезия-топография, кадастр ва бошка ишларнинг бажарилишида амалий ёрдам кўрсатади ва доимий мониторингини юритади.
    - давлат бошкаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ердан фойдаланиш сохасидаги фаолиятини мувофиклаштиради;
    - ер тузиш, ердан фойдаланиш ва уни мухофаза килиш, ер ресурсларини хисобга олиш ва бахолашни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чикади ва амалга оширади;
    - ерлардан фойдаланиш ва уларни мухофаза килиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошкаруви органлари, жойлардаги давлат хокимияти органлари томонидан ер конунчилигига амал килиниши устидан давлат назоратини ташкил этади ва амалга оширади, йўл кўйилган конунбузилиш холатларини бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ўз вактида чоралар кўрилишини таъминлайди;
    - ер фондининг холатини назорат килиш, ўзгаришларни ўз вактида аниклаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва окибатларини бартараф этиш максадида ер мониторингини амалга оширади;
    - жойлардаги давлат хокимияти органлари билан биргаликда ерлардан окилона фойдаланиш ва мухофаза килиш бўйича худудий дастурларни ишлаб чикади ва амалга оширади;
    - тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда конунда белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш ёки олиб кўйиш бўйича таклифлар тайёрлайди; - маъмурий-худудий бўлинишлар чегараларини аниклаш ва тиклашни ташкил этади;
    - махаллий давлат хокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш сохасидаги фаолиятини мувофиклаштиради; - давлат ер кадастри хамда бино ва иншоотлар давлат кадастрининг юритилишини ташкиллаштиради;
    - туманлар ва ахоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниклаш) ишларини ташкил килади ва амалга оширади;
    - фойдаланувчиларни кадастр ахборотлари билан таъминлайди;
    - вилоят ер ресурсларининг холати тўгрисида белгиланган тартибда хар йили хисобот тузади ва “Ергеодезкадастр” давлат кўмитасига такдим этади.

     

    Иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача

    Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача

    Дам олиш кунлари: Шанба, якшанба.

    Ишонч телефони: (0-436) 224-02-31

     

    Навоий виояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг тузилмаси

     

    Навоий вилоят Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Илмий-амалий семинар

    2015 йил 25 феврал санасида Навоий вилоят "Ер ресурслари ва давлат кадастри" бошқармасида "ер қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун ер ажратиш ва ер...

    2014 йил 1-чорак давомида бажарилган ишлар

    Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2014 йил 1-чорак давомида бажарилган ишлар тўғрисида М  А  Ъ  Л  У  М  О  Т Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри...

    Турсунов Умар Бахронович

    Навоий вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи. Тел.: (0-436) 224-25-11 Факс: (0-436) 224-50-43 Электрон почта: boshqarmakadastr@umail.uz Қабул кунлари: Душанба ва Пайшанба, соат 10:00 дан 13:00 гача....

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Сентябр 2017    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви