Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    «O’ZDAVYERLOYIHA» институти Навоий комплекс лойихалаш бўлимининг низоми.

    12-12-2016, 17:47, 779, Меъёрий ҳужжатлар, ,

    «O’ZDAVYERLOYIHA» институти  Навоий комплекс лойихалаш бўлимининг низоми.«O’ZDAVYERLOYIHA» институти  Навоий комплекс лойихалаш бўлимининг низоми. 

                                                                                             1. УМУМИЙ КОИДАЛАР.

                           

               1.1.«O’ZDAVYERLOYIHA» институти  Навоий комплекс лойихалаш бўлими  Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойихалаш  иснститути . «O’ZDAVYERLOYIHA» таъсисчилигида ташкил  этилган.

    • Бўлимнинг манзили: 706800, Навоий вилояти, Навоий шахри, Маърифат кучаси 8-уй.

    1.2  Бўлимнинг асосий вазифаси давлат хокимияти ва бошкаруви органларининг ерлардан окилона (максадга мувофик) ва самарали фойдаланиш, уларни мухофаза килиш, тупрок унумдорлигини сақлаш ва ошириш сохасидаги карорларини бажаришга йуналтирилган ер тузиш ва ер кадастри сохасидаги чора-тадбирлар комплексига кирувчи илмий-лойихалаш, кидирув ва текширув ишларини амалга оширишдан иборат.

    Булим ер тузиш, ер мониторинги ва давлат ер кадастри сохаларидаги лойиха олди, лойиха ишлари, план (режа) – картографик ишларининг ижрочиси хисобланади.

    1.3   Булим тулик хужалик хисоби ва уз-узини таъминлаш тамойиллари асосида фаолият курсатади. Узининг ишлаб чикариш – хужалик фаолиятида Узбекистон Республикаси конунларига, бошка конунчилик хужжатларига, институтнинг буйруклари ва фармойишларига хамда мазкур Низомга риоя килади.

    • Бўлим зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чикиб, куйидаги асосий иш турларини бажаради:

    - ер ресурсларидан истикболда фойдаланиш ва уларни мухофаза килиш буйича башорат (прогноз) лар, комплекс дастурлар, техник-иктисодий асослар, схема ва таклифларни ишлаб чикиш, вилоят ва туманларда ер тузиш схемаларини тайёрлаш, мухофаза килинаётган табиий худудлар чегараларини белгилаш;  хужаликлараро  ер тузиш ишлари, шу хисобда янги ер участкаларини  ташкил килиш хамда мавжуд ер участкаларини тартибга солиш лойихаларини тузиш: ер уачсткаларининг чегаралрини белгилаш, аниклаш ва тиклаш; ер участкаларини ажратиш ва олиб куйиш лойихаларини тузиш; ер участкасидан доимий фойдаланиш ва ер участкасига доимий эгалик килиш хукукини берувчи хужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш: вилоят, туман, шахар, кишлок ва  бошка маъмурий-худудий булинмалар чегараларини аниклаш ва тиклашни ташкил килиш; кайта ташкил этилаётган кишлок хужалиги корхоналарининг ерларини кайта таксимлаш лойихаларини ишлаб чикиш;

    -  ички ер тузиш ишлари: кишлок хужалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари худудини ташкил килиш, илмий- асосланган алмашлаб экишни жорий килиш; ерларни мухофаза килиш ва эрозияга караши кураш тадбирларни ишлаб чикиш, хамма кишлок хужалиги ерлари худудини тартибга солиш ер тузиш лойиха (схема)лари устидан муаллифлик назоратини олиб бориш;

    -  агрохужалик, тапрок, агрокимёвий, геоботаник текширувларни амалга ошириш, ерларнинг шурланиш даражасини аниклаш, топографик- геодезия ва геология кидирув ишлари, план   (режа)- картографик хужжатларини тайёрлаш ва янгилаш ишларини амалга ошириш:

    -  ерларнинг график хисобини олиб бориш, тупрок банитировкаси, ерларнинг  киймат бахоси (меъёрий нархи)ни аниклаш, ер участкалари инвентаризация килиш ва хужжатлаштириш:  

    -  ахоли пунктлари, чорвачилик ва бошка кишлок хужалик объектлари курилиши хамда бошка курилишлар учун ер участкаларини танлаш;

    -  эрозияга карши гидротехника ва урмон меллиорацияси, бузилган ерларни тиклаш, куп йиллик дарахтзорларни яратиш, яйловларни яхшилаш ерларни узлаштириш, уларнинг меллиоратив холатини яхшилаш ва ерларни тубдан текислаш ишлари хамда ерлардан фойдаланиш ва уларни химоялаш билан боглик булган бошка комплекс тадбирлар лойиха-смета хужжатларини ишлаб чикиш;

    -  ер мониторингини олиб бориш, шу хисобда: кишлок хужалиги экинлари ерлари ва кишлок хужалигига мулжалланган ерларни улчаш; ерларни комплекс инвентаризация килиш; ер мониторинги билан боғлик бўлган бошка текширув ва кидирув ишларини амалга ошириш;

    -  ер тузиш, ер мониторинги ва давлат кадастри масалалари буйича меъёрий хужжатлар лойихаларини, ер тугрисидаги конунчиликни такомиллаштириш билан боглик булган таклифларни ишлаб чикиш.

                Булим томонидан бажариладиган илмий-лойиха ва кидирув ишлари давлат ва махаллий бюджет маблаглари хамда юридик ва жисмоний шахсларининг маблаглари хисобидан амалга оширилади.

    1.7.  Бўлим Узбекистон Республикаси конунчилигига биноан тижорат асосида лойиха-кидирув, илмий ва тадкикот ва бошка ишларни бажариш буйича ташки иктисодий фаолиятни мустакил равишда амалга оширишга хаклидир.

                Булим уз ихтиёрича Узбекистон Республикаси конунчилиги билан такикланмаган хужалик, тижорат фаолиятларининг бошка хил турларини амалга оширишга хамда бошка хил ишларни бажаришга ва хизматлар курсатишга хаклидир.

    1.8. Бўлим юридик шахс хисобланиб, уз низом фондига ва мустакил баланмсига, банкларда хисоб-китоб ва бошка хил хисобларга, ташкилот номи курсатилган гек\рбли ва бошка мухрлар хамда штампларга, уз товар белгисига эгадир.

                Булим аввалги банк билан келишилган холда бошка банкларда хисоб-китоб ва бошка хил хисобларни очади.

    1.9.  Бўлимнинг давлат руйхатига олиниши жойлашган манзил буйича- Навоий шахар хокимиятида амалга оширилади.

    1.10. Бўлим Низоми Узбек давлат ер тузиш илмий-лойихалаш «O’ZDAVYERLOYIHA» институтининг Бош директории томонидан тасдикланади.

    1.11. Мазкур Низомга узгартириш ва кушимчалар киритиш институт ва булим ташаббусига асосан белгиланган тартибда амалга оширилади.

            2.БУЛИМ БОШКАРУВИ ВА ТУЗИЛМАСИ.

     2.1 Бўлим бошкаруви булим директори томонидан амалга оширилади.Директор бошкарув буйича уз ваколатларининг бир кисмини булим Кенгашига бериши мумкин.

    2.2. Бўлим Кенгашининг ваколатлари унинг мехнат жамоаси умумий йигилиши (конференция) томонидан тасдикланган низоми билан белгиланади.

             Бўлим тузилмасига куйидагилар кирад

    -    бошкарув ходимлари;

    -    техник ходимлар;

    -    хизмат курсатиш ходимлари;

    -    булинмалар, экспедициялар, партиялар, отрядлар, ишлаб чикариш гурухлари ва секторлар таркибига кирувчи ишлаб чикариш ходимлар.

     2.4.  Бўлим мустакил равишда уз тузилмасини, бошкарувининг шакли ва усулларини, штатларини, мехнатга хак тулаш шакли, тизими ва микдорини, шунингдек ходимлари даромадларининг бошка турларини белгилайди, булимнинг соликлар ва бошка хил бюджет туловларидан сунг колган фойда (даромад) нинг харажат килиш йуналишларини белгилайди, хом-ашё ва материаллар ресурслари, хамда ишлаб чикариладиган махсулот , ишлар, хизматларга булган эхтиёждан келиб чикиб уз фаолиятини режалаштиради.

            Бўлим и шва хизматлар курсатишни, шу хисобда давлат эхтиёжлари учун шартномавий асосда амалга оширади. Давлат буюртмалари булим учун устивор хисобланади.

     «O’ZDAVYERLOYIHA» институти булимнинг давлат бюджети молия таъминоти доирасидаги илмий- ишлаб чикариш дастурларини тасдиклайди.

                Бўлим узининг йиллик ва йил чораги ишлаб чикариш ва молиявий хисоботларини Ўзбек давлат ер тузиш илмий – лойихалаш «O’ZDAVYERLOYIHA» институига такдим этади.

                Институт белгиланган хисобот шакли асосида бўлимнинг молиявий ишлаб чикариш фаолиятини тахлил этади.

      2.5 Бўлим директори Узбек давлат ер тузиш илмий-лойихалаш  «O’ZDAVYERLOYIHA»  институти Бош директории томонидан Узбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри буйича Давлат қумитаси билан келишилган холда тайинланади.

      2.6.  Бўлим директори булимнинг фаолиятига рахбарлик килади ва уни ташкил этади, унинг фаолиятига жавоб беради, булим фаолиятига доир масалаларни мустакил хал этади, институт номидан ишончномасиз иш куради, республикадаги ва бошка давлатлардаги барча корхона, фирма ва ташкилотларда унинг манфаатларини химоя килади, конунларга биноан институт мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу хисобда мехнат шартномаларини тузади ишончномалар беради, банкларда хисоб-китоб ва бошка турдаги хисоблани  очади, маблагларни тасарруф этиш хукукидан фойдаланади, штатларни тасдиклайди, бўлимнинг барча холимлари учун мажбурий булган буйруклар чикаради ва курсатмалар беради, тузилмавий булинмалар рахбарларини таййинлайди ва ишдан озод этади.

      2.7. Бўлим директории   ўринбосарларга эга булиши мумкин.

    Бош мухандис директорнинг биринчи уринбосари хисобланади.

      2.8. Бўлим директории булим бош мухандиси ва бош хисобчисини Узбек давлат ер тузиш илмий-лойихалаш «O’ZDAVYERLOYIHA»  институти билан келишилган холда тайинлайди

     2.9. Бўлимнинг тузилмавий булинмалари ва уларнинг ходимлари булим директории томонидан тасдикланган низомлар ва лавозим йурикномаларига биноан фаолият курсатадилар.

     2.10. Бўлим институтнинг  хужалик хисобидаги алохида булинмаси хисобланиб, у институт Бош директори  томонидан тасдикланган Низом асосида фаолият кўрсатадилар.

                Институт булимга нисбатан унинг хужалик карамоғида, тасарруфида мавжуд булган давлат мулкининг бошкарувчиси вазифасини бажаради.

                Бўлимнинг бош мухандиси ва бош хисобчиси булинма рахбари томонидан институт Бош директории билан келишилган холда тайинланади.

                Бўлим йилнинг хар чорагида институт марказий аппарати харажати учун маблаг ажратиб туради.

     

    3.БЎЛИМНИНГ МАБЛАҒЛАРИ ВА МУЛКИ.

     

    3.1. Бўлим уз мулкига эга булиб, булар асосий фондлар ва айланма маблаглардан, шунингдек булинманинг мустакил балансида киймати акс этган бошка хил мулклардан иборатдир.

     3.2. Бўлим ўзининг Тўла хужалик хисобида мавжуд булган мулкидан амалдаги конунларга биноан фойдаланади ва уни тасарруф килади. Булим хисобидаги асосий воситаларни хисобдан чикариш ёки сотишни институт рухсати билан амалга оширади.

     

    1. БЎЛИМНИ ТУГАТИШ ВА КАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ.

               Бўлимни тугатиш ва кайта ташкил этиш конун билан белгиланган холларда ва

               тартибда институт томонидан амалга оширилади.

     

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Навоий вилояти "Ер ресурслари ва давлат кадастри" бошқармаси низоми

    I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат...

    Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида

    Қайд этилсинки, кейинги йилларда Узбекистонда бозор ислохотларини чукурлаштириш ва иктисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик мухитини яхшилаш, ракобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал...

    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" ДК устави

    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонасининг УСТАВИ   I. Умумий қоидалар 1. Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонаси (бундан буён “Ермулккадастр” ДК)...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Сентябр 2017    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви