Герб

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси


    Навоий вилояти "Ер ресурслари ва давлат кадастри" бошқармаси низоми

    Навоий вилояти "Ер ресурслари ва давлат кадастри" бошқармаси низоми

    I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

    1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли карорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси    (бундан    кейин    "Ергеодезкадастр"    давлат    қўмитаси    деб    юритилади) Навоий вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг (бундан кейин  "Бошқарма"  деб  аталади)  мақоми,  вазифалари,   функциялари, ваколатлари  ва жавобгарлигини белгилаб беради.

    Бошқарма ердан самарали фойдаланиш ва ер муносабатларини тартибга солишни бошқариш буйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бўғини ҳисобланади, ўз фаолиятида "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига, тегишинча вилоят ҳокимига бўйсунади.

    Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, карорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, топшириқларига хамда ушбу Низомга, бошқа конун ҳужжатларига, шунингдек "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг буйруқлари, қарорлари ва фармойишларига амал қилади.

    Бошқарма "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудда амалга оширувчи давлат органи - юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, махсус бланкаларига, банкларда хисоб рақамларига эга бўлади.

    4.Бошқарма ўз фаолиятини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.

    5.Бошқарманинг моддий техника таъминоти, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунда такикланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

    6.Бошқарманинг манзили: Навоий шаҳар “Маърифат” кўчаси  8 уй

     

    II. БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

    7. Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

    ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни ва ерларнинг базавий ва даврий мониторингини юритиш бўйича ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

    тупроқ унумдорлигини ошириш, мавжуд ерлардан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга доир дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

    ерлардан фойдаланиш ва мухофаза қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

    бошқарув органлари ва маҳаллий давлат хокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиклаштириш;

    давлат ер кадастри ҳамда бино ва иншоотлар кадастрини юритишни мувофиқлаштириш ҳамда назоратини олиб бориш;

    -давлат кадастрлари ягона тизимига (ДКЯТ) киритиладиган маълумотларни белгиланган тартибда тайёрлаш ва юқори ташкилотига тақдим қилинишини ташкил қилиш;

    -қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

    8. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

    -ер муносабатларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, ерлардан
    оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга
    оширилишини таъминлайди;

    -Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан давлат бюджети маблағлари
    ҳисобига Навоий вилоят ҳудудида бажариладиган ер тузиш ва ер кадастри, геодезия-
    топография, кадастр ва бошқа ишларнинг бажарилишида амалий ёрдам кўрсатади ва
    доимий мониторингини юритади.

    -давлат бошқарув органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ердан
    фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

    -ер тузиш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер ресурсларини хисобга олиш ва баҳолашни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

    -ерлардан фойдаланиш ва уни мухофаза қилиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқарув органлари, жойлардаги давлат хокимияти органлари томонидан ер қонунчилигига амал қилиши устидан давлат назоратини ташкил этади ва амалга оширади, йўл кўйилган қонунбузилиш холатларини бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилишини таъминлайди;

    ер фондининг холатини назорат қилиш, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида ер мониторингини амалга оширади;

    жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

    тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш ёки олиб қўйиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

    маъмурий-ҳудудий бўлинишлар чегараларини аниқлаш ва тиклашни ташкил этади;

    -маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш
    соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

    давлат ер кадастри ҳамда бино ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритилишини ташкиллаштиради;

    туманлар ва аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаш) ишларини ташкил қилади ва амалга оширади;

    фойдаланувчиларни кадастр ахборотлари билан таъминлайди;

    -вилоят ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида белгиланган тартибда ҳар йили ҳисобот тузади ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига тақдим этади.

     

    III. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

    9.Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    -бошқарув органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлардан ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва текин олиш;

    -бошқарув органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассаса ҳамда ердан
    фойдаланувчилар раҳбарларининг бошқарма ваколатларига киритилган масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

    ерлардан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш масалалари бўйича корхона, ташкилот ва муассаса ҳамда ердан фойдаланувчиларни қонунда белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш, давлат бошқарув органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ер қонунбузилиш ҳолатлари ва оқибатларини бартараф этишга қаратилган ёзма кўрсатмалар бериш;

    ер қонунчилигининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш, ер қонунчилигини бузиш оқибатида келтирилган зарарни қоплаш тўғрисида даъво тақдим қилиш, тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, айбдор шахсларга ер қонунчилигини бузганлиги учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

    ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

    бошкарма "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, ердан фойдаланиш ва кадастр масалалари бўйича ҳудудий манфаатларни ифода этиш, шунингдек ҳалкаро ҳамкорликни амалга ошириш ва чет эл давлат бошқарув органларининг муқобил тузилмалари билан тажриба алмашиш, бюджетдан ташқари келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан конференциялар ташкил қилиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш учун маҳаллий ва ҳорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига юбориш;

    -ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат қилиш, шунингдек Давлат кадастрилари ягона тизимини юритиш билан боғлиқ масалаларни биргаликда ишлаб чиқиш учун махаллий давлат ҳокимияти органлари, идоралар, муассаса ва ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш.

    10.Бошкарма Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ бошқа
    ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    11.Бошқарма қуйидагилар учун жавоб беради:

    ўз тасарруфидаги асосий воситалар билан боғлик масалаларни (сотиш, балансдан балансга ўтказиш, ижарага бериш, ҳнсобдан чиқариш ва ҳакозо) белгиланган тартибда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли буйруғи ёки рухсатномаси билан амалга оширади;

    ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

    IV. БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

    12.Бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ташкилий-назорат хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

    Бошқарма бошлиғи бир вақтнинг ўзида ўзига тегишли ҳудудларда ердан фойдаланиш ва уни мухофаза қилишни назорат қилиш бўйича давлат инспектори ҳисобланади.

    Бошқарма ҳаражатларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

    Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш конун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

    Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида ердан фойдаланиш ва ер тузиш, ердан фойдаланишни назорат қилиш фаолияти соҳасида қабул қилган қарорларининг бажарилиши юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

    13.Бошқарма таркибига туман (шахар)лар ер ресурслари ва давлат кадастри
    бўлимлари киради.

    Шунингдек, хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси ҳамда "Уздаверлойиха" институти филиал (бўлинма)лари томонидан бажариладиган ишларини мувофиқлаштиради.

    14.Бошқарма бошлиғи:

    Бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ва бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;

    тегишли органларда бошқарма номидан вакиллик қилади;

    ердан фойдаланиш ва ер тузиш, ердан фойдаланишни назорат қилишга оид қонунчиликни бузиш ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилади;

    бошқарманинг мулкини бошқаради;

    маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва судда, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарда бошқарма манфаатини ҳимоя қилади;

    бошқарма таркибига кирувчи бўлинмалар раҳбарлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди;

    бошқарма таркибига кирувчи бўлинмалар Низомларини тасдиқлайди;

    вилоят «Ермулккадастр» ДК, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда «Ўздаверлойиха» давлат илмий лойиҳалаш институти филиал (бўлинма)лари раҳбарларини лавозимга қўйишда тавсия беради.

    Туман (шахар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқларини, Вазирлар Маҳкамаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ҳамда ходимларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод килади;

    кадрлар захирасини тайёрлаш, танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалаларини ҳал қилади, ходимларнинг ойлик маошларига устамалар тайинлайди;

    бошқарма ходимлари ички меҳнат тартиби қоидаларига, лавозимлар йўриқномаси талабларига ҳамда хизматга оид ҳужжатлар билан ишлаш тартибига риоя қилишини таъминлайди;

    юқори меҳнат натижаларига эришган бошқарма ва унга тегишли ташкилотлар ходимларини белгиланган тартибда давлат мукофотлари ва бошқа унвонларга тақдим этади ҳамда бошқа рағбатлантирувчи чораларини кўллайди;

    Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофик ҳисоб-китоб ва статистика ҳисоботини ташкил қилишга жавобгар бўлади.

    V. БОШҚАРМАНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

    15.Бошқармани тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER клавишасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" ДК устави

    Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонасининг УСТАВИ   I. Умумий қоидалар 1. Навоий вилояти "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонаси (бундан буён “Ермулккадастр” ДК)...

Бизнинг фаолият ва хизматларимизни қай даражада баҳолайсиз?

«    Сентябр 2017    »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Юридик хизматларнинг моддий таъминоти яхшиланади
Бизнинг манзил

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй.
Почта индекси: 210100
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 10:00 - 16:00
Биз билан боғланиш

Алоқа рақами: (0436) 224-64-33
Факс: (0436) 224-50-43
Ишонч рақами: (0436) 224-64-33
E-mail: yermulkkadastr@nv.uz
Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Камолов Парда Адизович.
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан бохабар бўлиб туриш учун қуйида кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVKADASTR.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт! АКТ хавфсизлиги текшируви